НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ ЛОЙИҲАЛАРИГА АҚШ, ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, РОССИЯДА ҚИЗИҚИШ КАТТА

20 ДАН ОРТИҚ САЙТ ВА ДАСТУРЛАР ЯРАТГАН НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ ЛОЙИҲАЛАРИГА АҚШ, ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, РОССИЯДА ҚИЗИҚИШ КАТТА

Наманган шаҳридаги 2-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 9-синф ўқувчиси Умар Улфориқ Рустамов 14 ёшидан дастурлар бўйича ишлаш ва сайтлар яратиш билан профессионал фаолият сифатида шуғулланиб келади.

Ҳозирга қадар яратган сайтлар сони йигирмадан ортиб кетди. У яратаётган лойиҳалар буюртмачилари, асосан, Россия федерациясида. Қолаверса, айни пайтга қадар Америка Қўшма Штатларидан тушган битта, Жанубий Кореядан тушган 2 та буюртма бўйича сайтни такомиллаштириш ва янгидан яратиб беришни самарали бажарган ёш дастурчига йирик лойиҳалар бўйича ҳам ҳамкорлик таклифлари бўлиб туради. Хусусан, Россиядаги туристик агентлик буюртасига кўра у яратган муваффақиятли лойиҳа учун буюртмачилар томонидан 6700 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўланган. Фрилансинг бўйича фаолият юритиш баробарида стартап лойиҳалар устида ишлаётган тенгдошингиз ойига 500 – 600 АҚШ доллари миқдорида даромад қилмоқда.