“Наманган шаҳар ҳокими соврини” олимпиадаси ғолиблари тақдирландилар

Наманган шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари 9-10-11-синф иқтидорли ўқувчилари ўртасида жорий йилнинг декабрь ойида математика фанидан “Наманган шаҳар ҳокими соврини” учун олимпиада ўтказилди. Олимпиадада Наманган шаҳардаги барча умумтаълим мактабларидан 153 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди.

Ўтказилган олимпида натижаларига кўра фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 24 декабрь куни Наманган шаҳар Баркамол авлод болалар мактабиа кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди ва ўқувчи ёшларучун яратилаётган шароитлар, жорий этилган имтиёзлар ва имкониятлар ҳақида гапириб, ўқувчиларга келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

Фан олимпиадасида қатнашган барча ўқувчилар Наманган шаҳар ҳокими Ғ.Джамалов томонидан “Китоблар тўплами” ва “Янги йил совғаси” билан тақдирланган бўлса, фаҳрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар учун ҳоким томонидан 1-ўринни эгаллаган 3 нафар ўқувчилар “Notebook”, 2-ўринни эгаллаган 3 нафар ўқувчилар “Планшет”, 3-ўринни эганлаган ўқувчилар “А-12 Samsung” уяли алоқа телефони билан тақдирланишди.

Бундан ташқари иқтидорли ўқувчиларга билим бериб келаётган устоз-мураббийлар учун 3 млн сўм миқдоридаги пул мукофотлари сертификатлари топширилди.